Saytga kirolmay qolsagiz Telegram @erouz_pro deb qidiring
http://uz16.ru
KirishA'zo bo'lish Home
PEPSIUZ.NET - Yangi Taronalar Shu Yerda
Telegram kanalimiz JOIN tugmasini bosing
Ох, Москов, Москов 12
Дарк де Модел Московдаги ресторанда бекдан яхшигина калтак еганидан кейин эхтиёт бўлиши кераклигини тушунди. Бекдан еган калтагини асло унутмайди, Бухорога хеч қандай ортиқча машаккатларсиз етиб келгач амирга хисобот берди. Хаммаси жойида эканлигини тушунтирди.
-Демак Дорулмон домулла сиз аниқ Швейшарияга тилларимиз етиб боради деган умиддасиз.
-Ха.
-Аммо сизнинг режангиз қалтисда. Москов орқали билдирмай олиб ўтишни ўзи бўлармикан.
-Эплаймиз. Ўнта юкнинг бири ичида тилла бўлади. Московни ўзини заводидан чиқган чиқинди бўлгани учун хеч ким шубхаланмайди. Ўрмонда энг хавфсиз жой бўрининг уйи олди хисобланади.
-Демак пахта Московга боради, у ерда завод ишлаган чиқинди бўлиб Швейшарияга боради шундайми.
-Албатта. Мен Варламов билан гаплашдим. Унга хамма ишонади. Пахта чиқиндилари Швейшарияга боргунча қайта ишланади ва арқон қилиб чиқарилади.
-Демак биринчи тиллани қачон юборамиз.
-Беш олти ойдан сўнг. Шошилмаймиз. Хазрати олийлари тушунинг ишонч юзага келмаса бу иш хавфли.
-Ха. Тушундим Дорулмон домулла бораверинг.
Унинг кетмай турганини кўриб сўради.
-Нима гап яна.
У Бекни қилиғини айтиб берганида амир ўйлаб қолди.
-Мени сизни тушунаман, аммо сиз хам мени тушунинг. Сизни урган одам Шахрисабз беги, катта , энг қалтис худуднинг бошлиғи. Кейин унинг ортида Россия турибди, оқ подшодан рухсатсиз ва етарли сабаб бўлмаса уни жазолай олмайман.
Албатта Дорулмон домулла тушунди. Хўп деб чиқиб кетди.
Ичида хап саними бек деб қўйди.
** ** ** ** ** ** ** ** ** ** * * ** * *
Бек уйғонганида атрофида болачалар ётганини кўриб хайрон бўлди. Қаерда эди у, аха бўлди уйига етиб келдику кеча. У ўрнидан туриб ювиниб ибодатини қилиб олди. Кейин келди.
-Хой болачалар. Туринглар.
Болачалар эриниб бошини кўтаришдида кейин яна ухлашга тушишди.
-Ах, мени уйқучиларим-е.
Бек болачаларни бирма бир ўпиб қўйиб кейин ташқарига чиқиб кетди. Нонушта тайёр эди. Бир ўзи ўтириб нонушта қилди.Кейин мулозим унга деди.
-Бек жаноблари. Сизни эрталабдан бери хазрат пойлаяпти.
-Шайхисломми?
-Ха. Хазратлари.
-Нима гап.
-Ўзларига айтаман дейди.
-Хозир , мени қабул хонасида кутсин.
Бек чиқиб шайхислом билан қуюқ сўрашди. У хам бекдан хол сўрагач бек сўради.
-Тинчликми.
-Ха. Безовта қилганим учун узр. Аммо Шабоз, сиз билган банги. Бир ой бурун бандаликни бажо келтирди.
Бек юзига фотиха тортди.
-Майли. Яратган ўзи кечирсин гунохларини.
-Майли ю, унинг ўлими тасодиф эмас.
-Тушунмадим.
-Уни ўлдиришган демоқчиман.
-Ким . Қачон.
-Уни эрталаб кўришган. Минорадан қулаб тушибди. Аммо шубхали Шабоз доим дарачадан нарироқда туриб айтарди азонни. Ўзини эхтиёт қиларди.
-Бошидан тушунтиринг хаммасини.
-Яхши. Мен Шабозни кечқурун иш билан юборгандим. Кечқурун овқатга келмади. Мен уни сарой ошхонасида овқатланган деб гумон қилиб ухладим. Кейин эрталаб тахоратга турганимда азон вақти ўтиб кетганини билиб ичимда Шабозни сўкдимда, минорага кўтарилдим, энг тепада зинада қон доғларига кўзим тушди, этибор бермай азон айтдимда пастга тушдим. Пастга тушсам одам тўпланибди, пастда Шабозни жасади ётган экан. Мен уни кўрдим танаси совуқда тахта бўлиб қотиб қолган, кечқурун тушган деган тахминим бор.
Бек ўйлаб қолди.
-Биронта одам кўрганми уни сизнинг олдингиздан кетгач.
-Йўқда. Хеч ким кўрмаган.
-Кимни олдига юборган эдингиз.
Бек эшик олдига бориб мулозимга деди.
-Тергов бўлими бошлиғини топиб келинг олдимга тез.
Кейин ундан яна сўради.
-Кимни олдига юборган эдингиз ёки буям сирми?
-Ширинни.
-Кимни.
-Ширинни. Ширинни хужрасига юборгандим.
-Қанақа хужра. Ширин сарой ичида турадику.
-Келгандан кейин сарой четидаги хужрада турадиган бўлдилар шахзодам.
Оббо. Шириней. Нимани бошладинг яна.
-Шошманг тергов бўлими бошлиғи келсин.
Бир неча минутдан сўнг тергов бўлими бошлиғи келиб таъзим қилди.
-Сиз менга Шабозни ўлими тавсилотларини айтиб беринг.
Терговчи сўзини тугатганида бек сўради.
-Шайхислом жаноблари, мана терговчини сўзларини эшитдик, танасида хеч қандай зўрлаш аломатлари топилмаган, сиз нега уни ўлдирилган деб даъво
1 2 3...6 >>
Xikoyani baholang (+41 | -23)
HomeOnline: 123